МИБ: Тўлов интизомига риоя этайлик !

МИБ: Тўлов интизомига риоя этайлик !

Мажбурий ижро бюроси Хонобод шаҳар бўлими томонидан энергия ресурслари ҳамда маиший чиқиндидан дебитор қарздорликларни қисқартириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида 2020 йил январь-май ойларида муайян  ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Бюронинг Хонобод шаҳар бўлими қарздорликни судгача ундириш шўъбаси томонидан етказиб берилган энергия ресурслари ва маиший чиқинди бўйича хизмат кўрсатишдан қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларга қарздорликларини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий талабномалар асосида қарздорликлар ундирилиб келинмоқда. Талабномада кўрсатилган муддатларда тўловларни ихтиёрий равишда амалга оширмаган қарздор истеъмолчиларни тармоқдан узиш, мажбурий ундириш чораларини қўлаш учун таъминотчи корхоналар томонидан судларга даъво аризалар киритиш ишлари бажариб келинмоқда. 

Жумладан, 2020 йилнинг 4 ойи давомида бўлим томонидан юридик истемолчиларининг энергия ресурсларидан мавжуд қарздорликларини ундириш мақсадида 173 та 97,4 млн. сўмлик инкассо топшириқномалари қўйилиб, шундан  108 та 52,9 млн. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, Бюро ваколатларидан фойдаланган ҳолда бўлим томонидан ташкилотлар ишчи ходимларининг фойдаланилган энергия ресурсларидан қарздорлигини бартараф этиш чоралари кўрилиши кўрсатилиб, иш берувчи 3 та корхона-ташкилотларга 184 нафар истеъмолчининг 92,6 млн.сўмлик қарздорлигига  талабнома берилди ҳамда мажбурий кўрсатма асосида тўлиқ ундирилди.

Бундан ташқари, жорий этилган карантин шароитида вилоятимиз аҳолисига энергия ресурсларини етказиб бериш хамда етказиб берилган энергия ресурслари истеъмолини ҳисоблаш, тўловларини тўлашда енгиллик қилиш мақсадида яратилган телеграм ижтимоий тармоғидаги @mibuzbot саҳифасидан фойдаланиш бўйича аҳолига мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мана шундай синовли кундарда барчамиз биргаликда ҳаракат қилиб, фойдаланилган коммунал хизматлар тўловини ўз вақтида тўлаб борайлик. Зеро, ўз муддатида тўланган тўловлар карантин даврида энергия ресурсларидан тўлақонли фойдаланишимиз кафолатидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!