МИБ шароити оғир фуқаролар учун енгиллик бермоқда

МИБ шароити оғир фуқаролар учун енгиллик бермоқда

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни ҳал қилишни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, фуқаро М.Н.Шерматова фарзанди таъминоти учун ўз вақтида алимент пулларини ундирилмаётганидан норозилигини билдириб, МИБ Учтепа туман бўлимига мурожаат қилган. Давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.М.Шерматовдан 3000000 сўм миқдорида алимент қарздорлиги фуқаро М.Н.Шерматова фойдасига ундириб берилган.

Бундан ташқари, фуқаро З.Ю.Сатторов оилавий аҳволи оғирлигини, қарамоғида ногирон фарзандлари борлиги сабабли табиий газдан бўлган қарздорликни ўз вақтида тўлай олмаган. Чилонзор туман давлат инспекторлари томонидан ҳудудга чиқиб ўрганилганда фуқаро З.Ю.Сатторовнинг табиий газдан қарздорлиги аниқланган ва фуқаронинг яшаш шароити ўрганилиб, Бюронинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ушбу фуқарога нисбатан енгиллик яратилган. Яъни қарздорлик суммасини икки ойга бўлиб тўлаш ва ишлатилган газ учун белгиланган тўловларни мунтазам равишда амалга ошириш тушунтирилган. Фуқаро З.Ю.Сатторов ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирган ҳолда Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасига ташаккурнома йўллаган.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!