Мексикада номаълум босқинчилар полиция ҳимоясида бўлган журналистни ўлдирди

Мексикада номаълум босқинчилар полиция ҳимоясида бўлган журналистни ўлдирди

Мексикалик журналист Алехандро Мартинес Ногес Гуанахуато штатида номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилган, уни қўриқлаётган икки полициячи яраланган.

Бу ҳақда штат жамоат хавфсизлиги вазирлигига таяниб El Universal хабар берди.

“Афсуски, ушбу ҳужум натижасида мухбир Алежандро «Н» касалхонада вафот этди, уни икки тансоқчиси олиб келди, улар ҳам яраланганди”, — дейилади давлат вазирлиги баёнотида.

Гуанахуато прокуратурасининг хабар беришича, воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш, жиноятчиларни қидириш ва ҳибсга олиш учун суд-тиббий экспертиза гуруҳи тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!