Меҳнат мигрантларини ОИВга текшириш ишларини кучайтириш керак — Эгамбердиев

Меҳнат мигрантларини ОИВга текшириш ишларини кучайтириш керак — Эгамбердиев

Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)га текшириш ишлари кучайтирилади. Бу ҳақида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Баҳромжон Эгамбердиев Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Кўп ҳолатларда мигрантлар, агар менда ОИВ аниқланса, мен бемалол давлатга кириб чиқишимга чекловлар қўйилади ёки қабул қилувчи мамлакатда қонуний ишга жойлашиш муаммоси бўлиши мумкин деб ўйлашади. Аслини олганда, ҳеч бир давлатда ОИВ аниқланган беморларга ҳеч қандай чекловлар йўқ. Шунинг учун бемалол текширувлардан ўтиб, уларни даволанишга чақирамиз”, — дейди Эгамбердиев.

Ўз вақтида даволанган, руҳан ва жисмонан тетикликни таъминлаган беморлар узоқ йиллар давомида соғлом инсон билан оила қуриши ва соғлом фарзанд кўриши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!