Майкл Помпео: Ту-160 самолётини Венесуэлага юбориш давлат пулларини исроф қилиш ҳисобланади

Майкл Помпео: Ту-160 самолётини Венесуэлага юбориш давлат пулларини исроф қилиш ҳисобланади

АҚШ Венесуэлага Россиянинг иккита Ту-160 стратегик ракета ташувчиларини юборилишини далат маблағларини ўринсиз сарфлаш деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Ушбу нуқтайи назарни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Россия ҳукумати Венесуэлага дунёни ярими масофаси орқали бомбардимон самолётларни юборди. Россия ва Венесуэла халқи буни икки ҳукуматнинг фуқароларни қийнаб, давлат маблағларини исроф қилиш сифатида кўриб чиқишлари лозим», — дейди Помпео. Ўз хабарини у парвоз қилаётган Ту-160 самолётининг сурати билан жойлади.

РФ Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Россиянинг иккита Ту-160 стратегик ракета ташувчиси ва Ил-62 самолётлари Венесуэланинг Халқаро Майкетия аэропортига парвоз қилган.

Manba: daryo.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!