Масжидул ҳарамдаги ногиронлар аравачалари янгиланди

Масжидул ҳарамдаги ногиронлар аравачалари янгиланди

Саудия Арабистони Икки муқаддас масжид бош бошқармаси Масжидул ҳаромга саккиз мингта оддий ва электрда ишлайдиган янги ногиронлар аравачаларини келтирди.

Saudi Gazette нашрининг хабар беришича, ушбу аравачалар имконияти чекланган зиёратчиларнинг ҳаракатланиши учун қулайлик яратиш мақсадида олиб келинди.

Зиёратчилар аравачаларга Tanaqol деб аталувчи махсус мобил илова орқали буюртма беришлари мумкин. Фойдаланилганидан сўнг ҳар бир аравача дезинфекция қилинади.

Қайд этилишича, Саудия Арабистонида имконияти чекланган зиёратчиларга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинмоқда ҳамда Макка ва Мадинада улар учун қулай шароитлар йилдан-йилга ортмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!