«Малика» савдо мажмуасидаги дўконлар ишламаяпти

«Малика» савдо мажмуасидаги дўконлар ишламаяпти

Ўзбекистонда электротехника жиҳозлари савдоси билан шуғулланувчи Тошкентдаги «Fleshka» техномаркази – халқ тили билан айтганда «Малика» бозоридаги дўконлар бугун, 14 ноябрь куни ишламаяпти.

Дўконлар ишламаётгани ҳақида Telegram’даги @davletovuz канали биринчилардан бўлиб ёзди: «‘Малика’ савдо мажмуасида ҳужжатсиз электроника воситаларини олиб қўйишаяпти экан. Мажмуа бугун ёпиқ эмиш».

«Terabayt.uz» сайти техномарказдаги аксарият дўконлар фаолиятини тўхтатиб турганини тасдиқлади. Нашр у ерда Давлат солиқ қўмитаси ходимлари текширув ўтказаётганини маълум қилиб, бугун харидлар учун «Малика»га бормасликни тавсия этди.

Савдо мажмуаси нима учун ишламаётгани ҳақида ҳозирча бирор расмий хабар берилгани йўқ.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!