Мали Бош штаби мамлакат шимоли-шарқида террорчилар билан жанглар бўлганини маълум қилди

Мали Бош штаби мамлакат шимоли-шарқида террорчилар билан жанглар бўлганини маълум қилди

Мали қуролли кучлари бўлинмалари Тинзауатен минтақасида (мамлакат шимоли-шарқида, Жазоир билан чегарада) террорчи гуруҳлар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда.

Бу ҳақда Республика Қуролли Кучлари Бош штаби эълон қилинган коммюникеда айтилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, тўқнашувлар бўлаётган ҳудуд «ҳар хил турдаги террорчилар ва контрабандачилар тўпланган таянч бўлиб қолмоқда».

Бош штаб бу ҳудуд диққат билан кузатилаётганини маълум қилди. «Бешта террор нишони Мали Қуролли Кучларининг учувчисиз учоқлари томонидан муваффақиятли йўқ қилинди», — дейилади коммуникеда.

Қуролли кучлар Бош штаби, шунингдек, тинч аҳолини қурбонлар бермаслик учун террорчилар жойлашган ҳудудларни тарк этишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!