Малайзия БРИКС ривожланаётган иқтисодиётлар гуруҳига қўшилишга тайёрланмоқда

Малайзия БРИКС ривожланаётган иқтисодиётлар гуруҳига қўшилишга тайёрланмоқда

Малайзия БРИКС ривожланаётган иқтисодиётлар гуруҳига қўшилишга тайёрланмоқда, деди бош вазир Анвар Иброҳим Хитойнинг Гуанча нашрига берган интервьюсида.

БРИКС гуруҳи дастлаб Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган бўлиб, унга қисқартма берган.

Ўтган йили гуруҳ Ғарб иқтисодларига қарши чиқишни мақсад қилган ҳолда ўз аъзоларини кенгайтира бошлади. Саудия Арабистони, Эрон, Эфиопия, Миср, Аргентина ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшилди ва 40 дан ортиқ давлат қизиқиш билдирди.

«Биз қарор қабул қилдик, тез орада расмий протседураларни амалга оширамиз. Биз фақат Жанубий Африка ҳукуматидан якуний натижаларни кутмоқдамиз», деди Анвар Иброҳим якшанба куни чоп этилган интервьюсида.

Сешанба куни Анвар идораси матбуот котиби Реутерс агентлигига унинг изоҳларини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!