Франция президенти Эммануэль Макронга қарши парламентнинг радикал сўл ҳаракати томонидан илгари сурилган импичмент таклифи Миллий ассамблеянинг қонунчилик қўмитаси томонидан рад этилди.
Қўмита раиси Флоран Будьенинг сўзларига кўра, “чуқур муҳокамалар” билан кечган “салбий” дебат якунида депутатлар парламент импичменти бўйича қўшма орган тузиш таклифини кўпчилик овоз билан рад этишган – 54 овоз “қарши” ва 15 овоз “ҳа”.
Макронга импичмент эълон қилиш таклифига La France Insoumise (LFI, радикал сўлчи) партияси депутатлари, шунингдек, бир нечта яшиллар ва коммунистлар имзо чекишди.
Уларнинг норозилиги Макроннинг 30 июнь ва 7 июль кунлари бўлиб ўтган парламент сайловларида сўлчи коалиция ғалаба қозонганига қарамай, бош вазир лавозимига номзод сифатида сўлчилар томонидан таклиф этилган Люси Кастни тайинлашдан бош тортгани билан боғлиқ.
Аввалроқ Франция Миллий ассамблеяси бюроси республика президенти Эммануэль Макронга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш ҳақидаги резолюция лойиҳасини маъқуллаган эди.
Импичмент жараёни Олий судда ўтирган Ассамблея ва Сенат парламент аъзоларининг учдан икки қисмининг розилигини талаб қилади. Бироқ марказ ва ўнг сиёсий кучлар бу ташаббусни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эмас эди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Сурияда Башар Асад режими қулаганидан тўрт кун ўтиб, Дамашқни ўз назоратига олган мухолифат кучлари мамлакатда узоқ вақтдан бери оммавий ишлаб чиқарилган гиёҳванд модда - Каптагоннинг катта захираларини фош этди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.