ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь Эрон, 15 октябрь куни эса БАА терма жамоаси билан учрашади. Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ана шу ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Учрашув давомида ушбу баҳсларнинг аҳамияти, ғалабалар орқали Мундиал йўлланмасини қўлга киритишга яқин келишимиз мумкинлиги ҳақида сўз борди.
Бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабаб йиғинга кела олмаганига қарамай, жамоа бор кучини ишга солган ҳолда, ижобий натижа қайд этишига ишонч билдирилди. Бу борада ёрдамчи мураббийлар зиммасида ҳам катта масъулуят бўлиши таъкидланди.
Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.