Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий ёрдамчиси Владо Радманович ҳамда жамоа ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.
"Эртага Эрон билан ўйнаймиз. Ушбу жамоа билан ўйин доимо қизиқ ва қийин бўлган. Сабаби Эрон Осиёдаги етакчи жамоалардан бири. Биз улар билан кўп бора тўқнаш келганмиз ва улар ҳақида кўп нарса биламиз. Афсуски, Катанец соғлигидаги муаммо сабаб қатнаша олмаяпти. Биз унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.
Эрон қарши ўйинда қандай тактика кутамиз? Ўйинга тактикани эртанги ўйин олдидан машғулотда футболчиларнинг жисмоний ва психологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда танлаймиз. Ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз ўшанда маълум бўлади. Бизда 2-3 тактик схемалар мавжуд. Биз эртага 3 ёки 4 ҳимоячи билан ўйнашимиз мумкин. Ҳужумчилар борасида ҳам битта ёки 2 ҳужумчи билан ўйнаш вариантини кўриб чиқамиз.
Остон Ўрунов билан ҳам ҳаммаси жойида. Легионерлар билан муаммолар йўқ. Уларнинг ўйин амалиёти жисмоний ҳолати яхши.
Сречко Катанец билан доимий алоқадамиз. Албатта, ўйинга тактика ва таркибни у ҳал қилади. Учрашув давомида ҳам у билан алоқада бўламиз. Ўйин давомида ўзгаришлар киритишни ҳам у билан ҳал қиламиз", дейди Катанецнинг ёрдамчиси.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.