Дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада бир ўсмир зўравонлик оқибатида вафот этади

Дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада бир ўсмир зўравонлик оқибатида вафот этади

Сўнгги йилларда болаларга нисбатан содир этилаётган зўравонликлар сони ошиб бормоқда. Ҳар йили камида бир миллиард бола у ёки бу зўравонликка дуч келади. Бу дунё болаларининг ярми демакдир. Дунёдаги 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларнинг тўртдан уч қисми - тахминан 300 миллион нафари уйда ўз қаровчилари томонидан руҳий тазйиқ ёки жисмоний жазони бошдан кечиради.

Мавжуд маълумотларга кўра, 30 та мамлакатда бир ёшли болаларнинг тахминан 10 тадан 6 таси мунтазам равишда зўравонликка асосланган тарбия асосида вояга етмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада бир ўсмир зўравонлик оқибатида вафот этади. Қайд этилишича, ногиронлиги бўлган болалар ногиронлиги бўлмаган болаларга қараганда зўравонликни бошдан кечириш эҳтимоли деярли тўрт баробар юқори. Тўртта ёш боладан учтаси ўз тарбиячилари томонидан мунтазам равишда зўравонликка асосланган равишда тарбия қилинади. Мактаб ёшидаги болаларнинг ярми - 732 миллион нафари мактабда жисмоний жазо тўлиқ тақиқланмаган мамлакатларда яшайди.

Мамлакатда боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, боланинг ҳаёти ва соғлиғини, қадр-қимматини муҳофаза қилиш, унинг камситилишига йўл қўймаслик, ёш авлоднинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қаралмоқда. Бугун болалар мажбурий меҳнатига бутунлай чек қўйилди, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди.

Шунингдек, мактабгача таълим билан қамров даражаси оширилиб, мактаб таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Иқтидорли болалар ўзларини намоён қила олишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратилди. Президент мактаблари, махсус иқтидорли болалар мактаблари, ижод мактаблари ва “Темурбеклар мактаби” ташкил этилгани ҳам шулар жумласидан.

Мавжуд қонунчиликда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилган. Шу билан бирга, қонунда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, зўравонликка учраган болаларга ҳимоя ордери бериш ва бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш лозимлиги қайд этилган.

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, зўравонлик туфайли жабрланган шахс ариза билан тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат этиши, махсус марказларда, шунингдек телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкин.

Шу билан бирга, зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилди. Бу ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан ўттиз кун муддатгача берилиши ва ваколатли давлат органи иштирокида жабрланувчига топширилиши айтилган. Агар таҳдид ҳали бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакили аризасига кўра, жиноят ишлари бўйича суд томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг 31 майида қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Тезкор ахборот: Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво оқими кириб келади

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Криштиану Роналду 1000 та голнинг яқинага ҳам бора олмайди

«Ал-Насср» сардори учун тез «пасайиш башорат қилинмоқда.

Саудия тарихидаги энг катта хэллоуин нишонланиши нимадан дарак?

Хўш, хэллоуин қандай "байрам"?

«Ланс» мураббийи Ҳусановнинг қизил карточкаси ҳақида фикр билдирди

«ПСЖ» - «Ланс» (1:0) учрашувидан кейин лансликлар бош мураббийи Уилл Стил Абдуқодир Ҳусановнинг майдондан четлатилиши ҳақида фикрини билдирди.

Бу Россия Федерацияси учун огоҳлантириш бўлади

Бундесвер кучларининг Литвада жойлашуви НАТОнинг шарқий қанотини ҳимоя қилишга тайёрликни намоён этади ва Россияга кучли сигнал бўлади.

Украиналиклар ва Шимолий Кореяликлар ўртасидаги биринчи жанг

Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.

"Тахтақорача" довонида тош "Кобалть"ни босиб қолди. "Перевал" вақтинча ёпилди

Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Украинада ваҳима: Киевда йирик танқислик аниқланди

Москва биргина август ойи охирида энергетика инфратузилмасига 200 дан ортиқ учувчисиз учоқ ва ракеталарни йўналтирди.

Бухоро вилояти, Шофиркон туманида вояга етмаган қиз билан содир бўлган ҳолат юзасидан

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган. 🔴 Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир «капкири»ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10-ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Россия ўз дўстини ёрдамсиз ташлаб қўймоқчи эмас

Россиядаги кескин ижтимоий-иқтисодий инқироз, сариёғ ва картошка тақчиллиги, сут маҳсулотлари нархининг кўтарилиши авж олган бир пайтда Кремль коммунистик Кубани кулфатда қолдирмаяпти.

Россия ушбу даҳшатли бомбаларни Украинага биринчи марта ташламоқда

Россия 120 кмгача масофага эга янги Гром-Э1 КАБ'ларидан фойдаланмоқда.

Тибо Куртуа "Реал"нинг ашаддий душманларидан бирига ўтиб кетиши мумкин

“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Трампни исроиллик қиморхоначи аёл молиялагани маълум бўлди

Унинг Трампга қўйган талабларидан бири исроилнинг...

Маск Украинадаги урушнинг тугашини эълон қилди

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг фикрича, Украинадаги қон тўкилиши тез орада...

Эрон агенти Трампга суиқасд қилишни режалаштирган — АҚШ Адлия вазирлиги

Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ.

Испанияда ЭТАнинг собиқ аъзоси 110 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Испания Миллий суди баск террорчилик гуруҳининг ЭТА собиқ аъзосини 2002 йилда бир неча ҳужум уюштирганликда айблаб, 110 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сўнгги 24 соат ичида 39 фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошланган ўтган йилнинг октабр ойидан бери Исроил ҳарбийларининг ҳаракатлари натижасида 43,5 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 102,7 мингга яқини яраланди.

Испанияда тошқин қурбонлари сони 223 нафарга етди

Бу ҳақда Испания транспорт вазири Оскар Пуэнте ўз аккаунтида маълум қилди.

БМТ Ғазода ҳалок бўлган аёллар ва болалар сонини эълон қилди

Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.

Германия ҳукумати бўлиниш арафасида

Германиядаги инқироз кучайиб бормоқда ва канцлер Олаф Счолз бунга дош бера олмайди, деб ёзади Газета.ру.

Жаҳон банки Украинага 750 миллион доллар ажратди

Бу ҳақда молия ташкилотининг расмий сайтида хабар берилган.

АҚШда Байденнинг ноқонуний муҳожирлар учун фуқаролик дастури бекор қилинди

АҚШ суди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга фуқаролик беришни осонлаштириш дастурини бекор қилди. Бу ҳақда CБС хабар бермоқда .

ФҚБ Эрон Трампни ўлдиришга тайёрланаётганини айтди

ФҚБ Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг номи ошкор қилинмаган манбаси сайловда ғалаба қозонган АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштирмоқчи бўлганини маълум қилди . Бу ҳақда Associated Press ёзмоқда .

Қашқадарёда банк бошқарувчиси ўринбосари имтиёзли кредитни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди

Имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди.

Россиялик навбатдаги генерал Украина урушида ҳалок бўлди

Россиялик яна бир генерал Украинада ҳалок бўлди.

“Ғишткўприк“ божхона постдан фуқаро “оздирувчи кофе маҳсулотлари“ олиб ўтмоқчи бўлди

“Ғишткўприк“ чегара божхона пост орқали пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 14 дона кўк рангли пакетларга солинган “оздирувчи кофе маҳсулотлари“ борлиги аниқланди.

Чорвоқда гидроцикли билан икки кишининг ўлимига сабаб бўлган шахсга ҳукм ўқилди

Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорбоғ сув омбори»да гидроцикли билан икки кишининг ўлимига сабаб бўлган 19 ёшли Қ.Ф.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида ҳукм ўқилди.

Фаластин байроғини йиртган исроилликни мусулмонлар дарёга отиб юборишди

Голландияда «Маккаби Тел-Авив» мухлислари бинолардан бирида осилган Фаластин байроғини олиб йиртиб ташлади.

Зеленский Трамп билан суҳбатни «ажойиб» деди

Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россиянинг қарийб уч йилдан бери давом этаётган босқинига қарши кураши учун АҚШнинг доимий ёрдами оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилган Трамп билан «ажойиб қўнғироқ суҳбати» ўтказганини айтди.

«Ҳақиқий эркак»: Трамп ва Путин бир-бирлари ҳақида нима дейишди?

Трамп ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқишида Путин Трампнинг АҚШ сайловолди кампанияси чоғида Украина ва Россия билан муносабатларни тиклаш ҳақидаги сўзларини алоҳида таъкидлади.

Владимир Путин ва Доналд Трамп гаплашишга тайёр

Россия президенти Владимир Путин Доналд Трампни АҚШ сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади.

Британия нега Ўзбекистон ва Қозоғистон компанияларига санкциялар жорий қилди?

Британия санкциялар рўйхатини янгилаб, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир қанча компанияларини қўшиб олди.

Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши 21 та операцияни амалга оширди

Исроилнинг Саида шаҳрига берган ҳаво ҳужуми натижасида ЮНИФИЛнинг олти нафар малайзиялик тинчликпарвар аскари яраланди.

Тахтақорача довонида ҳалок бўлганларнинг икки нафари Венгрия фуқароси бўлган

Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси хабар берган.