Беш миллионга яқин одамни эвакуация қилиш буюрилган. “Милтон” тўфони маҳаллий вақт билан чоршанба куни кечқурун Флориданинг жануби-ғарбий соҳилларига етиб бориши кутилмоқда, дея хабар беради euronews.com.
Сешанба куни “Милтон” Флорида қирғоқлари томон ҳаракатланишидан олдин Мексиканинг Юкатан ярим оролининг қирғоқларига таъсир қилди, электр узатиш линиялари, чироқ устунлари ва дарахтларни кўпориб ташланган.
Метеорологлар қайд этилган бўрон энг ҳалокатлилардан бири бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Прогнозларга кўра, у қуруқликка етиб боргунга қадар заифлашади, лекин ҳажми катталашади ва ҳалокатли таъсир катта майдонга таъсир қилиши мумкин.
АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси ҳисоб-китобларига кўра, расмийлар Флориданинг умумий аҳолиси тахминан 5,9 миллион киши бўлган 11 округи учун мажбурий эвакуация бўйича буйруқлар чиқарган.
Тампа мэри Жейн Кастор, унинг шаҳри учун башорат қилинган 15 футгача бўлган бўрон бутун уйни ютиб юборадиган даражада кучли бўлишини айтди.
АҚШ президенти Жо Байден Германия ва Анголага режалаштирилган сафарларини кейинга қолдирди.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, сешанба куни Россиянинг Харковга зарбалари натижасида камида 30 киши жароҳатланган.
Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Москвадаги икки томонлама учрашувда 2025 йил 1 январдан Эрон ва Туркия билан чегараларни қўриқлашда Россия чегарачилари билан бирга Арманистон чегара хизмати ҳарбийлари ҳам иштирок этишини келишиб олдилар.
2005 йилдан бери энг кучли тўфон - «Милтон» тўфони Флорида штати томон йўл олди - расмийлар миллионлаб одамларни эвакуация қилишга чақирди ва аввалги «Ҳелен» тўфони қолдиқларини олиб ташлашга шошилишмоқда.
Ҳар йили камида бир миллиард бола у ёки бу зўравонликка дуч келади. Бу дунё болаларининг ярми демакдир. Дунёдаги 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларнинг тўртдан уч қисми - тахминан 300 миллион нафари уйда ўз қаровчилари томонидан руҳий тазйиқ ёки жисмоний жазони бошдан кечиради.