АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Флорида штати қирғоқларига яқинлашиб келаётган "Милтон" довули сўнгги юз йилликда бу ҳудуддаги энг вайронкор довуллардан бирига айланиши мумкин.
"Худо сақласин, бундай бўлмасин, лекин ҳозирги вазият айнан шундай кўринмоқда", - деди у маҳаллий аҳолини хавфсиз жойларга кўчишга чақириб. "Бу ҳаёт-мамот масаласи".
Кеча "Милтон" тўфони максимал - бешинчи тоифага кўтарилди. Мутахассислар Флорида қирғоқлари учун эҳтимолий ҳалокатли оқибатлар ҳақида огоҳлантиришди. Сешанба кунининг ўрталарига келиб, довул бироз кучсизланди ва шамол тезлиги соатига 250 км дан ошмайдиган олдинги, тўртинчи тоифага ўтказилди, аммо кейин яна бешинчи тоифага кўтарилди. Довул марказидаги доимий шамол тезлиги 270 км/соатни ташкил этади ва янада кучли бўлиши мумкин.
Яқинлашиб келаётган "Милтон"дан бир неча ҳафта олдин АҚШ қирғоқларида ҳалокатли "Хелен" тўфони содир бўлди. Унинг қурбонлари 200 дан ортиқ бўлиб, бу кўрсаткич бўйича у 2005 йилда Луизиана штатида деярли 2000 кишининг ҳаётига зомин бўлган "Катрина"дан орқада қолмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.