Ижтимоий тармоқларда «Шаҳрисабз туманидаги 33-мактаб ўқувчиси калтакландими?» номли видеомурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизматининг расмий муносабати эълон қилинди:
Аниқланишича, 2024 йил 9 октябрь куни Шаҳрисабз туман 33-умумий ўрта таълим мактабида соат 10:30 лар атрофида мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси У.С. (аёл киши) 5-«б» синф ўқувчиси М.П.га мактабдаги «бошқа ўқувчиларга ҳурматсизлик қилма» деб таъкидлагандан сўнг, ўқувчи М.П. мазкур мактабдаги У.С. (инглиз тили ўқитувчисини ҳақоратлашга уринган) шундан сўнг, мактаб ўқитувчиси У.С. ўқувчи М.П. ни маънавият хонасига олиб боришга уринганда қўли бехосдан ўқувчи бурнига тегиб кетганлиги оқибатида бурун соҳасидан қон келиши ҳолати юзага келган. Шундан сўнг, ўқувчи М.П. онасини мазкур таълим ташкилотига олиб келган ва ўқитувчи У.С. ҳамда М.П. ни онаси ўртасида жанжал содир этилган, — деб изоҳ берди мактаб маъмурияти.
Ҳолат юзасидан тезкорлик билан Шаҳрисабз туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Ҳозирда ўқитувчи У.С. мурожаати Шаҳрисабз тумани ИИБ масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилмоқда. Бундан ташқари Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи топшириғига асосан масъул ходимлар ўқувчи ҳолидан хабар олган. Ўрганишлар якуни юзасидан қўшимча ахборот берилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.