Сеул Пхенян жанговар тажриба учун Украинага қўшин юборишни бошлаганини айтди. Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги уруши учун қурол етказиб беришда айбланган.
Шимолий Корея аскарлари Украинада жанг қилмоқда, уларнинг баъзилари ҳалок бўлди, дейди Сеул.
Жанубий Корея Шимолий Корея қўшинлари Украинада руслар билан бирга жанг қилаётгани ва уларнинг баъзилари ўлдирилгани «эҳтимоли юқори»лигини айтди.
Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ён Хён парламентдаги тингловда Украинада Шимолий Корея ҳарбий зобитлари ўлдирилгани ҳақида хабарлар борлигини маълум қилди.
«Биз турли вазиятларни ҳисобга олган ҳолда Украинада Шимолий Корея зобитлари ва аскарлари орасида қурбонлар бўлиши эҳтимоли юқори, дея ҳисоблаймиз», — деди у.
Кимнинг айтишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида июнь ойида имзоланган ўзаро мудофаа шартномаси доирасида Шимолий Корея қўшинлари кўпроқ жойлаштирилиши кутилмоқда.
Украина матбуоти 3 октабр куни Донетск яқинидаги Россия томонидан босиб олинган ҳудудга Украина ракета ҳужуми оқибатида Шимолий Кореянинг олти ҳарбий зобити ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
Сеул Пхенянни Россияга қурол жўнатганликда айблади, Шимолий Корея ҳам, Москва ҳам буни рад этди.
Айни пайтда экспертлар Шимолий Корея қурол етказиб беришдан жанговар тажриба учун қўшин юборишга ўтаётганини айтишмоқда.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
2 декабрь куни Украина пойтахтига поездда ташриф буюрган Олаф Шольцнинг қўлидаги салмоқлигина жомадон ОАВ ва жамоатчилик эътиборига тушди. Канцлер сирли жомадонни ёрдамчиларига бермай шахсан ўзи кўтариб юргани тусмолу шубҳаларни янада кучайтирди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
"Биринчи кунданоқ сиз: «Аллоҳ буюкдир», деб айтдингиз. У раҳмон ва раҳмлидир, дедингиз. У оламларнинг Роббидир, дедингиз. Сиз фақат Унга ишондингиз. Фақат Ундан ёрдам сўрадингиз...".
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.
Россия Ил-76 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадларини Украинага топширди. Бу ҳақда РИА Новости россиялик омбудсмен Татьяна Москальковага асосланиб хабар берди.
Қўшма Штатларнинг сайланган президенти АҚШ ва Шимолий Атлантика альянсининг бошқа аъзолари ўртасидаги мудофаа харажатларидаги фарқни "адолатсиз" деб атади.