Тошкент давлат иқтисодиёт университети Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм қўмитаси, Элликқалъа тумани ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида "Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!" шиори остида "Саҳро садоси" II Халқаро ёшлар фестивалини ўтказди. Мазкур фестиваль мамлакатимиз, шу жумладан Қорақалпоғистоннинг туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Фестивалда Хорватия, Ҳиндистон, Хитой ва қўшни мамлакатлардан туризм бўйича мутахассислар, илмий тадқиқотчилар ҳамда 1000 га яқин талаба ёшлар қамраб олинди.
"Саҳро садоси" ёшлар фестивалини Элликқалъа тумани ҳокими Валижон Ниязимбетов очиб берди.
Шундан сўнг фестиваль доирасида хорижлик ва маҳаллий туризм мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон туризмини ривожлантиришга қаратилган Халқаро тренинглар ўтказилди.
Ундан сўнг Тупроққалъа тарихий мажмуасида талаба-ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшларимиз!” мавзусида расм чизиш кўрик-танлови, Ақчакўл соҳилида “Балиқдан 99 хил таом” миллий таомлар танлови ўтказилди. Қолаверса, фестиваль доирасида спорт мусобақалари, миллий спорт ўйинлари тадбирлари Ақчакўлдаги Амфитеатрда фестиваль концерт дастурларига уланиб кетди.
Фестивалнинг иккинчи кунида Аёзқалъада кураш, шахмат, шашка, арқон тортиш каби спорт ўйинлари кенг қамровда ўтказилди. Фестиваль икки кун давомида кўтаринки кайфиятда ўтди. Фаол иштирок эткан ёшлар турли номинациялар асосида тақдирланди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари ва келишувларга эришилди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.