Илон Маскга тегишли бўлган Х ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) яна Бразилия аҳолиси учун мавжуд, дея хабар беради BBC News.
Сешанба куни Бразилия Олий суди судьяси Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғининг мамлакатда фаолият юритишига қўйилган тақиқни бекор қилди ва яқинда Маск судьянинг талабига кўра экстремистик аккаунтларни блоклаб, жарима тўлашни бошлади.
Бразилия Олий суди судьяси Алешандри ди Мораис Х га қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши дарҳол кучга киришини эълон қилди ва мамлакат телекоммуникация агентлигига 24 соат ичида барча бразилиялик фойдаланувчилар учун собиқ Twitter аккаунти блокдан чиқарилишини таъминлашни буюрди.
Август ойи охирида судья ди Мораис дезинформация тарқатишда айбланган ўнг радикалларнинг аккаунтларини ўчиришдан ва мамлакатда расмий вакилни тайинлашдан бош тортгани учун собиқ Twitter га мамлакатда ишлашни тақиқлаган эди.
Илон Маск, судья ди Мораис билан зиддият пайтида уни диктатор деб атади ва сўз эркинлигига ҳужум деб ҳисоблаб, унинг талабларини бажаришдан қатъий бош тортди, аммо яқинда у орқага қайтди: Х тармоғи ди Мораис талаб қилган аккаунтларни блоклашни бошлади ва Бразилияга вакил тайинлади ҳамда ўзига берилган миллионлаб жарималарни тўлади.
Аввалроқ Бразилия суди Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғини (собиқ Twitter) салкам 1 миллион доллар жаримага тортган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.