Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилди

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Бугунги кунда шаҳар ҳудуди 43 минг 822 гектар, аҳоли сони 3 миллиондан зиёд. Келгусида бу миқёс янада ошиб бориши тайин. Шу боис Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилди.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди. “ТошкентбошпланЛИТИ” корхонасида Сингапур, Буюк Британия, Туркия, Германия, Хитой ва Нидерландия компаниялари билан ҳамкорликда пухта иш олиб борилди.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.

Бугунги кунда экология ва транспорт муаммолари долзарб бўлиб бормоқда. Хусусан, охирги ўн йилда Тошкентдаги ҳаво ҳарорати ўртача 1 даража кўтарилган. Баъзи кунларда атмосферадаги ифлослантирувчи моддалар меъёрдан ортиқ бўлмоқда. Автомашиналар ҳам кун сайин кўпайиб, йўл ҳаракати қийинлашиб бормоқда.

Шу боис янги бош режада бу масалалар инобатга олинган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда. Бу орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдон ҳозирги 3 квадрат метрдан 6 квадрат метрга ошади.

Шаҳарсозлик талабига кўра, аҳоли ўз яшаш жойидан энг яқин боғча, мактаб, шифохона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларигача кўпи билан 15 дақиқада етиб бора олиши керак. Шу боис жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.

Сўнгги йиллардаги ўсиш натижасида Тошкентда электр энергияси, сув ва оқова инфратузилмаси юклама билан ишлаяпти. Бош режа лойиҳасида бу қувватларни ошириш манбалари ҳам ҳисоб-китоб қилинган.

Бош режа тасдиқлангач, унинг хариталари Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги веб-сайтида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

Мутасаддилар бош режанинг шу каби асосий кўрсаткичлари бўйича ахборот берди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Украинага «Барча бомбаларнинг отаси» ташланди

Россия Украинада «йирик ядровий бўлмаган бомба» ташлаб, шаҳар биноларини йўқ қилган лаҳза кўрсатилди.

Россия элчиси қўрқиб кетди

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов журналистларга Россиянинг АҚШдаги дипломатларига «жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинмоқда», деди.

Нобель қўмитасининг қароридан Исроил шок ҳолатига тушиб қолди

Нобель қўмитаси 3 октябрь, пайшанба куни 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Россия аланга ичида қолди

Киев кучлари Россияни ҳаводан бомбардимон қилишни кучайтириб, ёқилғи омборлари, аэродромлар ва ўқ-дорилар омборларини нишонга олмоқда.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бугун қизиқарли баёнот берди

Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил Эроннинг Форс кўрфазидаги нефть инфратузилмасига зарба бериш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Исроил Россия базаси жойлашган ҳудудга ҳужум қилди

Бу ҳақда Сурия расмийларига яқин ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари хабар берди.

Украиналиклар Шимолий Корея ҳарбийларини йўқ қилди

Фавқулодда ҳодиса Донетцк яқинидаги полигонлардан бирида юз берган.

Россия Исроилга жиддий айблов қўйди

Исроил Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида можаро қўзғаш режасини тузмоқда. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

«Дунёда нефть тугайдиган аниқ кун» маълум бўлди

Ажабланарлиси шундаки, башорат қилинган «тугаш санаси» кўпчилигимиз кутганимиздан анча тезроқ бўлади.

Ўзбекистонда иш вақтини икки соатга қисқартириш таклиф қилинмоқда

ЎзХДП вакили Малика Қодирхонова ушбу таклифни илгари сурмоқда.

Исроил Ҳизбуллоҳдан ўт очишни тўхтатишни талаб қилмоқда

Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб "Al Arabiya" телеканали хабар берди.

Россия Украина шаҳарларига ҳалокатли бомбалар ташламоқда

Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, сешанба куни Россиянинг Харковга зарбалари натижасида камида 30 киши жароҳатланган.

Миллий университетда талаба салом бермагани учун жазоланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарига салом бермагани учун узр сўрашга мажбурланди

Харрис: Трамп урушни бир кунда тугатиши мумкин, деб гапиради. Бу нима дегани, биласизми?

Харрис Украина вакили бўлмаса Путин билан учрашмаслигини айтди.

Самолёт учувчиси парвоз вақтида тўсатдан вафот этди

Turkish Airlines авиакомпаниясининг учувчиси АҚШнинг Сиэтл шаҳридан Истанбулга учаётган вақтда вафот этди.

Ғарб Украина қуролли кучлари Донбассда чекинишини эълон қилди

Бу ҳақда британиялик эксперт Александр Меркурис YouTubeдаги Дуран каналидаги видеода айтиб ўтди .

Полша Беларус билан чегарада ҳар куни отишма бўлаётганидан шикоят қилди

Полша ва Беларус чегарасида ҳар куни отишма эшитилади , деди Полша бош вазири Доналд Туск .

Захарова Исроил босими остида Ҳизбуллоҳ ташкилоти сақланиб қолганини эълон қилди

Ундан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .

Трамп ўз президентлиги даврида ядровий қуролдан бутунлай воз кечишга уринишини эълон қилди

«Биз ядро қуролидан бутунлай воз кечиш бўйича келишув тузишга яқин эдик. Бу жуда ажойиб бўлар эди », деди у.

КХДР Жанубий Кореяга элтувчи барча йўлларни ёпишга қарор қилди

Шимолий Корея икки давлатни «бутунлай ажратиш» мақсадида Жанубий Кореяга автомобил ва темир йўл йўналишларини ёпади.

Украина янгиликлари: Шимолий корейслар Россия учун курашда жонини берди

Сеул Пхенян жанговар тажриба учун Украинага қўшин юборишни бошлаганини айтди. Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги уруши учун қурол етказиб беришда айбланган.

19 йилдан кейинги офат: Милтон ичида қолганлар аслида "тобутда"дир

2005 йилдан бери энг кучли тўфон - «Милтон» тўфони Флорида штати томон йўл олди - расмийлар миллионлаб одамларни эвакуация қилишга чақирди ва аввалги «Ҳелен» тўфони қолдиқларини олиб ташлашга шошилишмоқда.

Тошкентда кондуктор поезд ғилдираклари остида ҳалок бўлди

Маьлумотларга кўра, ҳодиса 5 октабр куни юк вагонларини тепловоз билан улаш ишлари вақтида юз берган.

Ким Чен Ин Жанубий Корея билан йўллар тўсиб қўяди

Шимолий Корея Бош штаби Корея яриморолидаги вазиятнинг ёмонлашуви мамлакат хавфсизлиги учун «қатъийроқ чоралар кўришни» талаб қилишини айтди.

Исроил Дамашқнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган

Байрутда Ҳизбуллоҳ штаб-квартираси раҳбари ўлдирилди

Хабарга кўра, у Эрондан логистика ва қурол-яроғ етказиб бериш, шунингдек, Ҳизбуллоҳ бўлинмаларига қурол-яроғ тарқатиш учун масъул бўлган.

Дунё бўйлаб ҳар етти дақиқада бир ўсмир зўравонлик оқибатида вафот этади

Ҳар йили камида бир миллиард бола у ёки бу зўравонликка дуч келади. Бу дунё болаларининг ярми демакдир. Дунёдаги 2 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларнинг тўртдан уч қисми - тахминан 300 миллион нафари уйда ўз қаровчилари томонидан руҳий тазйиқ ёки жисмоний жазони бошдан кечиради.

Путиннинг Сочидаги қароргоҳи нега бузиб ташланди?

Журналистларга кўра, бинони бузиш март ойида якунланган.

Француз генерали НАТО Россия учун қандай «сюрприз» тайёрлаётганини айтди

Келаси йили Франция Россияга қаршилик кўрсатишга қодир эканини исботлаши керак.

Берлинда Исроилга қарши намойиш бўлиб ўтди

Намойишчилар "Фаластинни озод қилинг" дея ҳайқиришган.

Фаҳреттин Альтун: "Бугун инсоният тарихидаги энг зулматли саҳифалар ёзилмоқда"

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармасининг бошлиғи Профессор Фаҳреттин Альтун Ғазодаги можаролар ҳақида фикр билдирди.

Туркияда Ўзбекистон фуқаролари жинсий аъзоларида 9 кг дан ортиқ тилла олиб ўтаётганида қўлга олинди (ВИДЕО)

Қуймаларни олиб ташлаш учун операция қилиш керак эди.

Исроил Ҳизбуллоҳ штаб-квартираси қўмондони тугатилганини эълон қилди

Бу ҳақда Исроил матбуот хизмати хабар берди .

Тел-Авивда кучли портлашлар содир бўлди

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .