Мадримов чемпионлик жангига мексикалик мураббий қўл остида тайёргарлик кўрмоқда

Мадримов чемпионлик жангига мексикалик мураббий қўл остида тайёргарлик кўрмоқда

8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта проф бокс оқшоми ўтказилади.

Бўлажак турнир доирасида Исроил Мадримов WBA Regular камари учун россиялик Магомед Курбановга қарши рингга чиқади. Айни пайтда ҳамюртимиз ушбу чемпионлик жанги учун Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

Таъкидлаш жоиз, кўплаб ўзбек боксчиларининг мураббийи, мексикалик мутахассис Жоэль Диас ҳам АҚШдан Ўзбекистонга етиб келди ва боксчимизга машғулотларда ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, 8 март кунги бокс оқшомининг марказий жанги бокс ва UFC бўйича собиқ чемпионлар - Энтони Жошуа ҳамда Фрэнсис Нганну ўртасида кечади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!