Маданият вазири Озодбек Назарбеков айни дамда Истанбулда

Маданият вазири Озодбек Назарбеков айни дамда Истанбулда

Маданият вазирлиги буюртмасига биноан турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда “Мендирман Жалолиддин” сериали суратга олинмоқда. Ушбу тарихий фильмга маҳоратли актёр ва актрисалар жалб этилган. Мазкур фильм жараёнларининг бориши ва ташкилий масалалар юзасидан суҳбатлашиш мақсадида О.Назарбеков Туркия  сафарининг илк куниёқ “Бўздағ фильм” раҳбари, Меҳмед Бўздағ билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

“Асосийси ушбу фильмни туркий халқлари тарихидан сўзловчи, унинг маданияти, инсонийлиги каби фазилатларини намоён эта олувчи дурдона асар сифатида нафакат туркий миллатлар, балки, бутун дунё халқларига туҳфа эта олишимиз зарур. Жалолиддин Мангуберди образи жуда нозик ва биз уни увол қилиб қўймаслигимиз керак” - деди О.Назарбеков
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!