Ливан минтақадаги барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилди

Ливан минтақадаги барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилди

Ливан ҳукумати тинч аҳолига қарши ҳужумларни кескин қоралайди ва минтақадаги барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради.

Бу ҳақда республика бош вазири Нажиб Микати Матбуот хизматининг Телеграм-каналида берган баёнотида маълум қилинди.

«Ҳукумат барча зўравонлик ҳаракатларини ва тинч аҳолига ҳар қандай ҳужумни кескин қоралайди», — дейилади баёнотда. Ливан Яқин Шарқдаги барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!