Лавров Малайзия ташқи ишлар вазирини Россияга таклиф қилди

Лавров Малайзия ташқи ишлар вазирини Россияга таклиф қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Малайзия ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳасанни Россияга ташриф буюришга таклиф қилганини айтди.

«Мен ҳамкасбимни Россия Федерациясига жавоб ташрифига таклиф қилдим. Умид қиламанки, яқин келажакда биз алоқаларимизни давом эттирамиз», — деди Лавров.

Бундан ташқари, россиялик дипломат икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, шунингдек, бошқа идоралар раҳбарлари ўртасида маслаҳатлашувлар режаси келишилганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!