Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида нималар деди?

Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида нималар деди?

Лавровнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисидаги баёноти:

— Халқаро ҳуқуқий тартиб асослари синовдан ўтказилмоқда;

— Ҳамма давлатлар ҳам БМТ Низомига содиқ эмас, Қўшма Штатлар унинг эксклюзивлигига ишонади;

— БМТнинг кўплаб резолюциялари, жумладан Минск келишувлари эътибордан четда қолмоқда;

— Биз АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича резолюцияларни саботажи ҳақида чексиз гапиришимиз мумкин;

— Оруэлл ўзининг «Молхона» ҳикоясида қоидаларга асосланган дунё тартибини башорат қилган;

- НАТОнинг ўйламасдан кенгайиши 2014 йил февралида уюштирилган давлат тўнтаришидан бошлаб Украина инқирозини ҳам келтириб чиқарди;

Украина томонидан инсон ҳуқуқлари ва озчиликлар поймол қилинганини кам одам эслайди;

Украинадаги озчиликлар муаммосини жим туриш инқирозни янада кучайтиради.

Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркка етиб келгани ва у ерда Россия раислиги доирасида БМТ Хавфсизлик кенгашидаги тадбирларда иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!