Киев Ҳиндистонни воситачи деб ҳисобламайди

Киев Ҳиндистонни воситачи деб ҳисобламайди

Украина Ҳиндистонни Россия билан урушни ҳал қилиш бўйича музокараларда мумкин бўлган воситачи деб ҳисобламайди. Бироқ бош вазир Нарендра Модининг 23 август куни Киевга ташрифи қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида қабул қилинмоқда. Бу ҳақда The New York Times Украина расмийларига таяниб ёзмоқда.

Украина расмийлари Модининг ташрифини дипломатик қўллаб-қувватлаш жести ва урушни тугатиш бўйича музокараларни олға силжиш учун потенциал ижобий сигнал сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, июль ойи бошида Моди Москвага ташриф буюрган ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашган эди. Ушбу учрашувда Ҳиндистон Бош вазири уруш муаммоларга ечим бўла олмаслигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!