Исроил ва Ливандаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз — АҚШ Давлат департаменти

 Исроил ва Ливандаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз — АҚШ Давлат департаменти

Қўшма Штатлар Исроил ва Ливандаги ўз фуқароларига эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик муҳимлигини, чунки хавфсизлик билан боғлиқ ҳодисалар, жумладан, ракета ва дрон зарбалари огоҳлантиришсиз содир бўлиши мумкинлигини эслатди.

"Тижорий рейслар аввалгидек амалга оширилаяпти, АҚШга қайтиш учун молиявий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар эса кредит олиш учун ариза топширишлари мумкин. Исроил ёки Ливанни тарк этмасликни танлаган фуқароларга фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш ва қўриқланадиган ҳудудларда узоқ вақт қолишга тайёр бўлиш тавсия этилади", дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!