Украина Россиянинг Воронеж вилоятидаги ўқ-дорилар омборига зарба берганини маълум қилди

Украина Россиянинг Воронеж вилоятидаги ўқ-дорилар омборига зарба берганини маълум қилди

Украина Россия жанубидаги Воронеж вилоятидаги Россия ўқ-дорилар омборига ҳужум қилганини маълум қилди.

«24 август куни Украина Мудофаа разведкаси ҳарбий хизматчилари Россиянинг Воронеж вилояти Острогозк шаҳри яқинида жойлашган дала ўқ-дорилар омборига муваффақиятли зарба берди», — дейилади Украина ҳарбий разведка бошқармаси хабарида.

Киевнинг айтишича, омборда 5000 тоннага яқин ўқ-дорилар сақланган.

Астра ахборот агентлиги омборга дрон зарба берганидан кейин бир нечта портлашлар акс этган видеоларни чоп этди.

Россия Мудофаа вазирлиги бир кечада еттита дрон, жумладан Воронежда бешта дронни уриб туширганини айтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!