Қозоғистон Тожикистонни Толибон билан яраштиришга ҳаракат қилмоқда

Қозоғистон Тожикистонни Толибон билан яраштиришга ҳаракат қилмоқда

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонга икки кунлик расмий ташрифи чоғида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди.

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Тўқаев Раҳмонни ҳозирда Толибон ҳукумати билан «муносабатларни нормаллаштираётган» Марказий Осиё давлатларининг умумий курсига қўшилишга кўндирган.

Қайд этилишича, Қозоғистон раҳбари воситачилик ва Толибон билан музокараларни бошлаш платформасини таклиф қилган. «Манбаларда Президент Тўқаев ташаббуси Вашингтон ва, эҳтимол, Пекин билан келишилганига шубҳа йўқ», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!