Павел Дуров Париж аэропортида қамоққа олинди

Павел Дуров Париж аэропортида қамоққа олинди

Telegram мессенжери яратувчиси, миллиардер Павел Дуров Париж аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Франциянинг LCI ва BFM TV каналлари хабар берди.

Дуров 2021 йилда Франция фуқаролигини олган. У Озарбайжондан келган, у ердан шахсий самолётда келганида қўлга олинган. LCI маълумотларига кўра, у Telegram'да модерациянинг йўқлиги сабабли гиёҳванд моддалар савдоси, фирибгарлик ва болаларга қарши жиноятларга йўл қўйганликда айбланмоқда.

Терговга яқин манбаларга таяниб, TF1'нинг даъво қилишича, аввалроқ Дуровга нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарилган ва у тадбиркор Франция ҳудудига кириши биланоқ кучга киради. «У бугун кечқурун хатога йўл қўйди», - деди телеканал манбасига иқтибос келтирган ҳолда. Айтилишича, тез орада тергов судьяси тадбиркорга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилайди. Телеканал манбалари Дуров ҳибсга олинишига ишонмоқда.

Ўзини либертар деб таърифлаган Дуров Telegram ҳеч қандай давлатдан мустақил, эркин муҳит бўлиб қолиши кераклигини айтди. У Россия ёки бошқа разведка хизматлари билан алоқалар гумонларини рад этди. Шу билан бирга, Telegram ҳукумат органларининг талабига биноан мессенжер ноқонуний контентни ўчиришга тайёрлигини таъкидлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!