Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни тамойилларига мос келади

Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни тамойилларига мос келади

Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги Брюссел юридик доираларидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

ЕИнинг “Рақамли хизматлар тўғрисидаги” қонунида қайд этилишича, ижтимоий тармоқ ёки интернет-платформа оператори унда жойлаштирилган ҳар қандай контент учун жавобгар ҳисобланади.

"Шу билан бирга, “Рақамли хизматлар тўғрисидаги” қонун шахсий ёки жиноий жавобгарликни назарда тутмайди, бу борада Франция прокуратураси анча ўзгача йўл тутди. Европа Иттифоқининг мазкур қонунида операторнинг фақат юридик шахс сифатида жавобгарлиги ва жазолар соф иқтисодий хусусиятга эгалиги назарда тутилган", — дея тушунтириш берди агентлик суҳбатдоши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!