Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Дори-дармонларнинг 60% эксклавда тугади

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Дори-дармонларнинг 60% эксклавда тугади

Исроилнинг давом этаётган блокадаси натижасида Ғазо секторидаги касалхоналарда зарурий дори-дармонларнинг 60 фоизи ва тиббий буюмларнинг 83 фоизи тугаб қолган. Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади.

Департаментнинг таъкидлашича, инқирозли вазият мисли кўрилмаган.

Баёнотда айтилишича, дори воситаларининг кескин тақчиллиги эксклавда фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида беморларнинг ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни вазиятга зудлик билан аралашишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!