Германияда фестивал вақтида теракт қилишда гумон қилинган шахс полицияга таслим бўлди

Германияда фестивал вақтида теракт қилишда гумон қилинган шахс полицияга таслим бўлди

Солингендаги фольклор фестивалида уч кишининг ўлимига сабаб бўлган терактда гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таслим бўлди, деб ёзади Bild. У 26 соатдан кейин полицияга келган.

Солинген фольклор фестивалида уч кишининг ҳаётига зомин бўлган ва саккиз киши яраланган терактдан салкам 26 соат ўтиб, жиноятчи полицияга таслим бўлган, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, қотилни қидириш вақтида тезкор ходимлар қочқинлар марказига кириб, гумонланувчини қўлга олишган, бироқ у улар излаётган шахс эмас. Терактдан деярли бир кун ўтиб, эркакнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари олдига борди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс суриялик. У икки йил аввал Германияга келган ва Биелефелддан бошпана сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!