Украина Қримни қайтариш режасини ишлаб чиқди

Украина Қримни қайтариш режасини ишлаб чиқди

Украина мудофаа кучлари Қримни қайтариш ва Қрим кўпригини вайрон қилиш режасини ишлаб чиқди, деди Украина Мудофаа вазирлиги Бош бошқармаси вакили Андрей Юсов.

Унинг сўзларига кўра, ярим орол Россия учун ҳарбий логистика ва таъминот нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга, чунки Россия армияси ярим оролдан ҳарбий база сифатида фойдаланади.

«Ҳаммамиз соатга қараб Қрим кўприги яна 15 дақиқа яшашини айтишни хоҳлаймиз. Ҳақиқат мураккаброқ», — деди Украина Мудофаа вазирлиги вакили.

Юсовнинг таъкидлашича, Украина мудофаа кучлари Қрим устидан назоратни қайтариш ва ярим оролни Россия Федерацияси ҳудуди билан боғловчи Қрим кўпригини йўқ қилиш режаси бор.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, операциялар самарадорлигига халақит бермаслик учун аввалги ҳолатлардагидек тафсилотлар ошкор этилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!