2025 йилда Латвия дронлар коалициясига 20 миллион евро сарфлайди

2025 йилда Латвия дронлар коалициясига 20 миллион евро сарфлайди

Латвия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудс ва унинг украиналик ҳамкасби Рустем Умеров жума куни Киевда бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда келишиб олган.

Вазирлар, шунингдек, яқинда мамлакатлар ўртасида Украина аскарларини учувчисиз ҳаво воситаларини бошқариш дастурига ўргатиш бўйича келишувни муҳокама қилишди. Биринчи украиналик учувчилар аллақачон Латвияда машғулотларни бошлашган.

Маьлумот ўрнида, Латвия ҳам 2024 йилда халқаро дрон коалицияси учун 20 миллион евро ажратган.

Латвиядан ташқари дрон коалициясига Австралия, Буюк Британия, Германия, Дания, Италия, Канада, Янги Зеландия, Литва, Нидерландия, Полша, АҚШ, Украина, Франция, Чехия, Швеция ва Эстония киради. Умуман олганда, унинг иштирокчилари Украинага дронларни етказиб бериш учун ярим миллиард евродан ортиқ маблағ ажратган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!