Ла Лига президенти Мессини “қўрқитмоқда”. Нега?

Ла Лига президенти Мессини “қўрқитмоқда”. Нега?

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Лионель Мессини "Барселона" дан кетиши сабаб юзага келиши мумкин бўлган ҳолатдан огоҳлантирди, деб хабар берди “Yahoo! Sport”.

«Агар у «Барселона»ни тарк этса, у учун яхши ишлайдиган обрўси зарар кўради. У бошқа клубдан янада саховатли таклифни қабул қилиши мумкин, аммо бунга рози бўлишдан олдин 20 йилдан ортиқ вақт давомида қўлга киритган обрўси ҳақида ўйлаши керак», - деди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, ёзда аргентиналик жамоани тарк этмоқчи бўлган, аммо раҳбарият форвардни қўйиб юборишдан бош тортганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!