Косонда 20 ёшли йигит 44 ёшли фуқарони темир бўлаги билан жароҳатлади

Косонда 20 ёшли йигит 44 ёшли фуқарони темир бўлаги билан жароҳатлади

Жорий йилнинг 14 июль куни Қашқадарё вилоятининг Косон тумани “Турғун Алимов” фермер хўжалиги дала майдонида жанжал келиб чиқади.
20 ёшли О.М. ўзаро жанжал оқибатида шу фермер хўжалиги ишчиси, ҳамқишлоғи, 44 ёшли Т.Қ.нинг бош қисмига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказади.
Жароҳатланган  Т.Қ.  орадан вақт ўтиб касалхонага олиб кетилган.
О.М.қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: Nnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!