Коронавирусдан тузалганлар қандай муаммога дуч келиши маълум бўлди

Коронавирусдан тузалганлар қандай муаммога дуч келиши маълум бўлди

Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирусдан соғайган бемор тиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин. Яъни тиш тушиши кузатилади.

Хусусан, Нью-Йоркда баҳорда CОVID-19 юқтирган айрим беморлар тишларидан айрилган, қизиғи, бу жараёнда ҳеч қандай оғриқ ёки қон кетиши кузатилмаган.

Айни дамда шифокорлар симптомларни ўрганишни бошладилар, чунки бундай мурожаатларнинг сони тобора кўпаймоқда.

Шу билан бирга, мутахассис Уилям Ли қонсиз тиш тушиши ўзига хос хусусият эканлигини ва тиш гўштидаги қон томирлари билан юзага келадиган баъзи жараёнлар сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади, деб ёзади The New York Times.

Баъзи тиш шифокорлари бу ҳодиса вирусдан ҳимоя бўлиши мумкин деб ҳисоблашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!