Коронавирус! Миллиардерлар қанча маблағдан айрилди?

Коронавирус! Миллиардерлар қанча маблағдан айрилди?

Дунёнинг 100 нафар бой одамлари коронавирус пандемияси туфайли 408 млрд доллар атрофида маблағ йўқотди.

Энг катта йўқотиш — 30 млрд доллар атрофида — франциялик миллиардер, юқори сифатли товарлар ишлаб чиқарувчи "LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton" эгаси Бернар Арно ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда "Hurun Institute" хабар бермоқда.

100 миллиардер орасидан февраль-март ойларида 86 фоизи зарар кўрган. 9 фоизининг эса даромади ортган. 5 фоиз миллиардернинг маблағи ўзгармаган.

Охирги икки ойда дунё миллиардерларининг умумий бойлиги 20 фоизга камайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!