Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан компьютер техникаларини харид қилишда қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини ўрганди.
Аниқланишича, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунда товарларнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори миқдорни ташкил этганда тендер ўтказилиши белгиланган. Шундай бўлсада, қўмита мансабдор шахслари тендер савдоларини ўтказмаслик мақсадида қонун талабларига зид равишда харидлар ҳажмини қисмларга бўлиш орқали аукцион савдоларини ўтказган.
Шунингдек, ғолиб деб топилган корхоналардан ҳужжатларда кўрсатилган параметрларга нисбатан қуйи даражадаги ноутбуклар 158 миллион сўмга, бошқа компьютер жиҳозлари 243 миллион сўмга қиммат нархларда харид қилинган.
Ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .