Ким Чен Ин «мўъжизалар тарихи» ҳақида гапириб берди

Ким Чен Ин «мўъжизалар тарихи» ҳақида гапириб берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР аҳолиси мамлакатга ташқаридан бўлаётган босимни бардош билан енгаётганини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари Самчжиён уездидаги қурилишга ташриф буюрган чоғида маълум қилди, деб хабар беради Корея Марказий телеграф агентлиги.

«Ҳозир душман кучлар томонидан санкциялар ва босим туфайли бизнинг социализм йўлидаги олға силжишимизда шафқатсиз тўсиқлар пайдо бўлмоқда, аммо партия даъвати билан руҳи кўтарилган халқимизнинг қайноқ ташаббуси шарофати билан, энг қийин ва оғир шароитларда мўъжизалар тарихи ёзилмоқда», — деб ҳисоблайди у.

Унинг сўзларига кўра, бир қатор мамлакатлар чеклов чоралари ёрдамида «КХДР тараққиёти йўлида қийинчиликларни юзага келтирмоқда».

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!