Киевда "Норман" саммити туфайли оммавий митингларга тайёргарлик кўрилмоқда

Киевда "Норман" саммити туфайли оммавий митингларга тайёргарлик кўрилмоқда

Украина миллий полицияси 8 ва 9 декабр кунлари мамлакатда 9 декабр куни Парижда бўлиб ўтадиган “Норман Тўртлиги” давлат раҳбарларининг учрашувига бағишланган бир неча ўн минглаб одам иштироки кутилаётган кўплаб оммавий намойишлар бўлиши мумкинлиг ҳақида огоҳлантирмоқда.

Умумий ҳисобда Украина пойтахтида қонун ва тартибни таъминлаш учун уч мингта ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини жалб қилиш режалаштирилган.

Миллий полиция барча намойишчиларни ўз фикрларини тинчлик йўли билан маълум қилишга ундамоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!