Кападзе: "Олимпиадада биз барча учрашувда ғалаба қозонсак бўларди, қаердадир омад етишмади"

Кападзе: "Олимпиадада биз барча учрашувда ғалаба қозонсак бўларди, қаердадир омад етишмади"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда.

"Олимпиадага келадиган бўлсак, Осиё кубогидан кейин олдимизда кўп вақт қолмаган эди. Аввало Олимпиадага йўл олишдаги юк билан биз 3,5 йил ҳаракат қилдик, буни қувончи албатта бор эди.

Кўп легионерларимизда чемпионатлар тугаганди, кимдирлардадир чарчоқ сезилди, баъзилар жамоа алмаштирди. Балки олдимизда кўпроқ вақт бўлганда бошқача бўлармиди. Тайёргарликка келсак, айтганимдек, вақтимиз кўп эмасди. Таркиб шакллантиришда, ўзига яраша, қийинчиликлар бўлди. Дукентда ҳам легионерларсиз тайёргарлик кўришга тўғри келди.

Ёши катта футболчиларимизнинг иқтидори, кучини ҳаммамиз яхши биламиз. Футболчилар бундан кўпроғига қодир эдилар. Уларга миннатдорчилик билдираман. Улар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди. Бу жамоавий ўйин. Энг асосийси — биз барча учрашувда ғалаба қозонсак бўларди, қаердадир омад етишмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!