Кадастр соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди

Кадастр соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди

Кадастр агентлиги органлари томонидан жорий йил биринчи ярмида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 31 минг 134 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Кадастр органининг кўрсатмасига асосан, ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминлаган ва унинг оқибатларини бартараф этган 10 минг 199 нафар шахс жами 88 миллиард 434 миллион сўм маъмурий жарималардан озод этилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган 17 минг 259 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.

Жумладан, 5 минг 783 нафар шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмагани, 3 минг 959 нафар шахс ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани, 6 минг 335 нафар шахс ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилиш ишларини амалга оширгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ер ресурсларини талон-торож қилган ва суғориладиган ерларни қурилиш қилган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 1 минг 46 нафар шахсга нисбатан тўпланган материаллар прокуратура органларига юборилди, прокуратура органлари томонидан 418 та материал бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!