ЖССТ: Трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди

ЖССТ: Трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди

Саноат йўли билан ишлаб чиқариладиган трансёғлар ҳали-ҳануз озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилмоқда. Бу эса Ер юзида яшовчи саккиз миллиарддан зиёд аҳолининг бешдан бир қисми саломатлигига жиддий хавф соляпти.

📊 Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маълум қилинишича, йилига ярим миллион одамнинг юрак-қон томир касалликлари оқибатида эрта ҳаётдан кўз юмишига айнан шундай зарарли ингредиентлар сабаб бўлмоқда.

✅ Шу боис Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда 2021 йилдан бошлаб фақат 100 грамм ёғ таркибида 2 граммдан кам трансёғлар бўлган маҳсулотлар савдосига рухсат берилган.

🚫 Данияда эса саноат йўли билан тайёрланадиган трансёғларга 20 йил олдин кескин чекловлар жорий этилган. Шу туфайли ҳозир ушбу давлатда юрак-қон томир касалликларига чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада камайган.

📌 “Трансёғлар инсон ўлимига сабаб бўлувчи заҳарли моддалардир, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Шундай экан, уларнинг истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди. Бу борада ҳукуматларни кескин чоралар кўришга чақирамиз”.

🔬Таҳлилларга кўра, трансёғларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли. У липометаболик касалликлар ривожланиш хавфини оширади. Бундан ташқари, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради.

‼️Эслатиб ўтамиз, маргарин, "фаст-фуд", ярим тайёр егуликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолатлар ҳамда қовурилган картошка фриси таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!