Жиззахга келадиган туристлар гуруҳларига транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев

Жиззахга келадиган туристлар гуруҳларига транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Жиззахга келадиган туристлар гуруҳларига транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб берилишини айтди.

- Жиззах шаҳридаги темир йўл вокзалидан ушбу ҳудудлардаги туристик мажмуаларга тезюрар автобуслар қатнови йўлга қўйилади;

- Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлардан уюшган ҳолда келадиган туристларга транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;

- ушбу туманларнинг туризм объектларигача йўл ва электр таъминотига 200 миллиард сўм ажратилади;

- аҳоли хонадонларида “оилавий меҳмон уйлари”ни йўлга қўйиш учун ўқув маркази ташкил этилади ва имтиёзли кредитлар, субсидия ва янги енгилликлар пакети жорий этилади;

- ушбу туманлардаги туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун махсус солиқ режими татбиқ этилади. Бунда уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор-йўғи 1 фоизини тўлайди;

- йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

- “Зомин” туристик ҳудудида замонавий тоғ-чанғи комплекси, тоғ-дор йўли, 8 та сиҳатгоҳдан иборат “рекреацион зона” барпо этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!