Жириновский АҚШ қачон дунё харитасидан йўқолишини айтди

Жириновский АҚШ қачон дунё харитасидан йўқолишини айтди

ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский у юз йиллик юбилейини нишонлаган пайтида Америка Қўшма Штатлари давлат сифатида йўқ бўлади, дея фикр билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Парламентарий сал олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Россия гипертовушли ракета ғоясини ўғирлагани ҳақида гапирганини эслади.

"Трамп, яратган ихтироларинг тарихига бир назар сол. Уларнинг барчасини яҳудийлар, немислар ва руслар яратган. Америкаликлар ҳеч нарсага қодир эмас. Улар - ковбой, пепси-кола, виски, тўппонча. Бўлди, шу", – дейди Владимир Жириновский.

Унинг фикрича, айнан АҚШ кўпдан-кўп ҳолларда "бутун дунёдан" ютуқларни ўғирлайди.

"Барахолка-давлат, черкизон-давлат. У яна кўпи билан 15-20 йил яшаши мумкин. Мен юз ёшни қаршилаган вақтимда у давлат мавжуд бўлмайди. Мексикаликлар, канадаликлар ва бошқа исталган давлат бўлиши мумкин, фақат АҚШ эмас. АҚШ давлати тарқатиб юборилгани, у энди йўқлиги ҳақида эълон қилинган кун - бу совға бўлади. АҚШни яқин ўн йилликда тугатиш керак, шуни вақти келди", - дейди ишонч билан Жириновский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!