Жигар ва ўт пуфаги ишламай қолганда қайси дуони ўқиган маъқул?

Жигар ва ўт пуфаги ишламай қолганда қайси дуони ўқиган маъқул?

Савол

Ассалому алайкум, устоз. Инсоннинг жигари ва буйраги ишламай қолса, қайси дуони ўқигани маъқул?


Жавоб

Бунинг учун махсус дуолар борлигини билмаймиз. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан касал учун ўқиладиган дуолар ворид бўлган. Масалан, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан: чақами, жароҳатми, шикоят қиладиган бўлса, кўрсатгич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

"Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина йушфа биҳи сақиймуна биизни роббина".(Маъноси: "Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади") Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

Бундан ташқари, хастага Қуръони Каримни кўп тиловат қилиш керак. Чунки Қуръон шифодир. Аллоҳ таоло: "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" дейди ("Исро" сураси, 82-оят).

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!