ЖЧ-2018. Англия Панамани янчиб ташлади ва плей-оффга чиқди

ЖЧ-2018. Англия Панамани янчиб ташлади ва плей-оффга чиқди

Жаҳон чемпионатида бугун 2-тур баҳсларига якун ясалади. "G" гуруҳидан ўрин олган Англия ва Панама терма жамоалари ўртасидаги ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди. 

Инглизлар рақиб даврозасини нақ 6 марта ишғол этишга муваффақ бўлишди. Панама эса ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бир марта жавоб қайтарди. 

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн хет-трикка эришди. У голларининг иккитасини пенальтидан киритди. Ҳужумчи Мундиалдаги голлари сонини 5тага етказиб, тўпурарлар пойгасида яққол пешқадам бўлиб олди. 

Бугунги баҳсда марказий ҳимоячи Жон Стоунз эса дублга эришгани эътиборга молик. Яна бир гол Жесси Лингард ҳисобига ёзилди. 

Ушбу ғалабадан кейин Англия ўз очколарини 6тага етказиб, Бельгия билан бирга қўшҳокимлик қилиб турибди ва улар нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилиб бўлишди. Эътиборли томони, иккала жамоанинг тўплар фарқи ҳам бир хил кўриниш ҳосил қилди — 8:2. Англия ва Бельгия сўнгги турда ўзаро тўқнаш келишади. 

ЖЧ-2018. "G" гуруҳи, 2-тур
Англия – Панама 6:1 (5:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 8 Стоунз, 2:0 – 22, пенальти Кейн, 3:0 – 36 Лингард, 4:0 – 40 Стоунз, 5:0 – 45, пенальти Кейн, 6:0 – 62 Кейн, 6:1 – 78 Балой. 
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Лингард (Делф, 63), Лофтус-Чик, Стерлинг, Хендерсон, Триппьер (Роуз, 70), Кейн (Варди, 63).
Панама – Пенедо, Торрес, Дэвис, Мурильо, Эскобар, Купер, Гомес (Балой, 69), Годой (Авила, 63), Барсенас (Арройо, 69), Родригес, Перес.
Огоҳлантиришлар: Купер (10), Лофтус-Чик (23), Эскобар (45), Мурильо (72).

Манба: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!