Жамбулдаги автоҳалокатда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Жамбулдаги автоҳалокатда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қордай тумани ҳудудида Чимкент-Олмаота трассасининг 181-километрида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган 9 нафар ўзбекистонлик Ўзбекистонга етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилига асосланган ҳолда РИА Новости хабар қилган.

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, автоҳалокатда 11 киши, жумладан 3 нафар ўзбекистонлик ва 8 нафар қозоғистонлик ҳалок бўлган, 39 киши жароҳат олган.

Турли даражадаги тан жароҳатлари олган 9 нафар ўзбекистонлик реанимобилларда Қозоғистондан Бишкекка олиб чиқилган, у ердан эса бугун эрталаб фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус борти билан Тошкентга етказилган , дея хабар қилган манба. Унинг таъкидлашича, 2 нафар ўзбекистонлик шифокорлар кўригидан кейин яқинлари ҳамроҳлигида Олмаотага йўл олган, яна бир жабрланувчи маҳаллий шифохонада қолмоқда.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, ҳалок бўлган 3 нафар ўзбекистонликнинг жасади Қордайдаги ўликхонада қолмоқда. Амалдаги тартибларга кўра, шахсни аниқлаш жараёни ўтказилгандан сўнг Қозоғистон томони ҳалок бўлганлар жасадларини Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасига етказишни таъминлайди , дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев автоҳалокатда жабрланганларга ва жасадларни ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш топшириғини берган.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!